Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҳақиқатини тушуниш имкониятига эга бўлишлари учун жиҳод қилиш ҳамда фатҳ этилган ўлкаларда ихтиёрни одамларнинг ўзига қолдиришни тақозо этади. Хоҳласалар Исломни қабул қилишсин, хоҳласалар ўз динларида қолишсин. Одамларнинг муаммоларини муолажа қиладиган ва ишларини тартиб-интизомга соладиган қонунлар битта бўлиб, уларнинг ишларида ўзаро ҳамжиҳатлик юзага келиши учун ҳамда ғайридинлар ҳам жамият низомининг татбиқида иштирок этишда, хотиржамликдан баҳраманд бўлишда ва Исломий Давлат байроғи остида яшашда ўзларини мусулмонлардек тенг ҳуқуқли ҳис қилишлари учун муомала ва жазо чораларига доир ишларда улар ҳам Ислом аҳкомларига бўйсундирилди.
Ислом буйруқлари Ислом аҳкомлари билан бошқарилаётган инсонларга ирқий, тоифий ёки мазҳабий назар билан эмас, балки инсоний назар билан қарашни талаб қилади. Шунинг учун аҳкомлар барчага баробар татбиқ этилади, мусулмон ва ғайридин ажратилмайди.
Оллоҳ Таоло «Моида» сурасида марҳамат қилади:
وَلاَ يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ عَلَى أَلاَّ تَعْدِلُوا اعْدِلُوا هُوَ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَى وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ -8,
– „Бирор қавмни ёмон кўришингиз сизларни уларга адолат қилмасликка етакламасин. Адолат қилинг. Мана шу нарса Оллоҳдан қўрқишингизга яқинроқдир. Оллоҳдан қўрқинг. Албатта Оллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир“. [5:8]
Бошқарув ва ҳукм масалаларида барча одамлар тенгдирлар. Бинобарин, ҳоким одамларнинг ишларини бошқараётган пайтда кимларни бошқараётганига қарамайди. Қози улар ўртасида ҳукм чиқараётганида кимларнинг ўртасида қозилик қилаётганига қарамайди, ҳоким одамларга фақат инсоннинг ишларини бошқариш деган назарда қарайди, қози ҳам инсоннинг хусуматларини ажрим қилиш деган назарда қарайди. Исломдаги бошқарув низоми Давлатнинг барча бўлаклари бир бутун бўлишини, барча вилоятлардан йиғилган мол оз-кўплигидан, эҳтиёжларни қондириш-қондирмаслигидан қатъий назар, уларнинг эҳтиёжлари Байтулмолдан сарф қилиш орқали қондирилишини ҳамда Байтулмолга барча вилоятлардан мол йиғиш билан молиянинг битта бўлишини тақозо этади. Бу билан фатҳ қилинган барча мамлакатлар битта Давлат ичидаги вилоятларга айланади ва бу Давлат уларни бошқарувда бир-бирлари билан яқинлаштириб қўяди.
Аммо фотиҳ мусулмонларнинг бошқалар билан аралашиб кетишлари маҳаллий халқнинг Исломга киришига катта таъсир кўрсатди. Бунга сабаб, мусулмонлар ўлкаларни фатҳ қилганларидан кейин у ерларда яшаб қолдилар ва аҳолига Исломни ўргатиб, Исломий сақофат асосида билим бердилар. Мусулмонлар улар билан ёнма-ён уйларда яшашди. Ҳаётнинг барча ишларида иштирок этишди ва ҳаммалари битта аҳкомлар татбиқ қилинадиган ва битта жойда яшовчи одамларга айланишди. Улар икки гуруҳ - фотиҳ ва фатҳ қилинган, ғолиб ва мағлуб деган гуруҳларга бўлинмадилар. Балки барчалари ҳаётий ишларида ўзаро ҳамжиҳат бўлиб, бир-бирларига ёрдам бериб яшайдиган битта давлатнинг фуқаролари
117-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|